Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз тумани “Сурхон Янгиариқ” ҳудудидаги “Қорахон Янгиариқ” фермер хўжалиги пахта даласида чопиқчи аёллар билан учрашди ва улар билан суҳбатлашди. Эрта тонгдан пахта даласида олиб бораётган меҳнатлари эътироф этилиб, уларга вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Шунингдек, шу ернинг ўзида туман мутасаддилари, қишлоқ хўжалиги масъуллари ва фермер хўжалиги раҳбари билан мавжуд далалар четларига тут ва ток кўчатлари, соя, ошқовоқ, мош, ловия ва сабзавот экинлари экиш, парранда ва асалари боқишни йўлга қўйиш бўйича қилинаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди.
“Қорахон Янгиариқ” фермер хўжалиги томонидан 43,3 гектар майдонга “Бухоро 102” навли, элита авлодидаги чигитлар жорий йилнинг 25 март куни экилган бўлиб, ҳозирги кунда униб чиққан ғўзанинг биринчи чопиғи ва агротехник тадбирлари амалга оширилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024