ЯНГИЕРДА ЯНГИ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ
Туманнинг "Янгиер" маҳалласи ташкил этилганига ҳали кўп бўлмаган бўлсада, аҳоли учун қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Янги ташкил этилган маҳаллада таълим муассасалари ҳам янгидан барпо этилиб, фойдаланишга топширилмоқда.
Бугун маҳаллада яна бир янги таълим муассасаси, "Самир Султон болажон" давлат хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.
Тадбиркор Шахноза Саидова томонидан қурилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг умумий лойиҳа қиймати 2 млрд 273 млн сўм бўлиб, 75 ўринга мўлжалланган. Лойиҳа давлат хусусий шериклик асосида амалга оширилиб, тадбиркорга банкдан 1 фоизли имтиёзли кредит маблағи ажратиб берилган.
"Самир Султон болажон" нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Б.Очилов, туман ҳокимининг ўринбосарлари С.Нуриев ва Ў.Махмудова ҳамда "Янгиер" маҳалласи фаоллари иштирок этишди.
Янги очилган мактабгача таълим ташкилоти "Янгиер"нинг кўрки-кўрк бўлиб, маҳалла болаларининг таълим-тарбияси учун хизмат қилади.
Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024