Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Обод ва хавфсиз маҳалла” маҳалла тизимида ишлашнинг янгича ёндошувига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Термиз тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Шухрат Назаров, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов, туман ИИБ бошлиғи Ўктам Мустафоқуловлар иштирокида маҳаллалардаги “Бешлик” фаолияти, мавжуд криминоген вазият, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўз олганлар жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида Термиз туманидаги маҳаллаларда фаолият юритаётган мутасаддиларининг амалга оширган ишлари ва йўл қўйилган хато-камчиликларига тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, йиғилиш давомида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўриш, креминоген вазияти оғир ҳудудни ижобий томонга ўзгартириш борасида сўз юритилди.

Тадбир сўнгида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳитни яратиш ва криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом ҳамда туманда ишлаб чиқилган қўшма қарор юзасидан тушунчалар берилиб, маҳаллаларда фаолият юритаётган маъсулларга аниқ кўрсатма ва йўналишлар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 27 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс