Кодекс ва қонунлар тарғиботи ўтказилди
Ҳар бир соҳада меҳнатга оид қонунчиликнинг амалда ўз ифодасини топишини таъминлаш, ноаниқликлар бўлган нормалар ўрнига аниқ моддаларни ўз ичига олган янги таҳрирдаги “Меҳнат кодекси” қабул қилинди. Бу борадаги янгиликлар, киритилган янги нормалар ва қонунчиликдаги бошқа янгиликларни кенг тушунтириш мақсадида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Термиз тумани прокуратураси ва Жиноят ишлари бўйича туман суди билан ҳамкорликда 1-сонли умумтаълим мактабда навбатдаги ана шундай тарғибот тадбири ўтказилди. Унда мактаб директорлари ва кадрлар менежерлари иштирок этишди. Уларга янги таҳрирдаги “Меҳнат кодекси” ва меҳнатга оид бошқа қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Давра суҳбати тарзида олиб борилган тадбирда иштирокчиларнинг мазкур қонунчилик нормалари ва қонун ости ҳужжатларига оид саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоб олишди.