Соҳибқирон Амир Темур жасорати мангу яшайди
Маълумки, халқимизнинг буюк тарихида улуғ бобоколонимиз, моҳир саркарда, давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темурнинг ўрни беқиёсдир. Айни кунларда юртимиздаги барча таълим муассасаларида улуғ аждодимиз таваллудининг 687 йиллигига бағишлаб турли маданий тадбирлар ўтказилмоқда.
Термиз тумани касб-ҳунар мактаби фаоллар залида ана шундай маънавий-маърифий тадбирларидан бири бўлиб ўтди.
Тадбирда ўқувчилар томонидан соҳибқирон бобомизнинг яшаб ўтган ҳаёт йўли, шонли ғалабалари-ю, бой маънавий меросига тўхталиб ўтилди. Шунингдек, ўқувчилар томонидан Амир Темур ҳаётидан парчалар маҳорат билан ижро этилди. “Темур тузуклари”даги энг сара ҳикматлар ёдга олинди.
Улуғ аждодларимиз қолдирган бой моддий ва маънавий меросни асраб-авайлаш, уларни келгуси авлодларга етказишда бу каби тадбирлар муҳим аҳамият касб этади.