Бугун вилоят ҳокими Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида бўлиб, мавжуд шароитлар ҳамда таълим жараёнлари билан танишди.
Олий таълим муассасасида 2022 йил якунида қуввати 50 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, мазкур панеллар орқали бир кунда 274 кВт/соат (219 200 сўм) электр энергия ишлаб чиқарилади ва натижада қўшимча электр энергияси олиниши ҳисобига маблағлар иқтисод қилинмоқда.
Бугунги кунда институтда 24 та бакалавриат таълим йўналиши ва 10 та магистратура мутахассисликларида 3 262 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Бундан ташқари институтда “Агробанк” АТБ билан ҳамкорликда “Фермерлар мактаби” ташкил этилган бўлиб, чорвачилик, паррандачилик, иссиқхона хўжалиги, сабзовотчилик ва полизчилик ҳамда бизнес-молия ва ҳуқуқий саводхонлик йўналишларида Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоролик ёш фермерларнинг малакаси оширилиб келинмоқда.