Бугун Термиз туманида бўлган вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз тумани касб-ҳунар мактаби (Собиқ Халқобод коллежи)да бўлиб, масъуллар билан ушбу бинодан самарали фойдаланиш масаласини жойида ўрганди.
Ҳозирги кунда касб-ҳунар мактаби сифатида фаолият юритаётган мазкур бино 886 ўринли бўлиб, мавжуд қувватдан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Шу сабабли бинодан самарали фойдаланиш мақсадида, йилдан-йилга талалабалар сони ортиб бораётган, қўшимча ўқув биносига эҳтиёжи бўлган Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтига ажратиш масаласи тегишли вазирликлар билан биргаликда кўриб чиқилиши белгиланди.
Шунингдек, шу ернинг ўзида 20 нафар ишсиз хотин-қизларга ўзини-ўзи банд қилишлари учун тикув дастгоҳлари топширилди.
Кейинги манзилда вилоят раҳбари “Нурмуҳаммад-Мафуна” фермер хўжалигига қарашли 200 тонна сиғимли музлаткичли-омборида бўлиб, бу ерда укроп маҳсулотларини йиғиш, сақлаш ва экспортга йўналтириш жараёнлари билан танишди. Тадбиркорнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, ечими борасида масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024