Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида ифторлик тадбирлари давом этмоқда

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифлари давомида берган топшириқлари ижроси доирасида Термиз туманининг “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оила вакиллари, пиру-бадавлат нуронийлар учун “Ҳумо” тўйхонасида дастурхон ёзилди.

Хайр-саховот ойи муносабати билан ўтказилган ифторлик тадбирида туман ҳокими Шуҳрат Назаров, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов, мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда имом-хатиблар иштирок этишди.

Ифторликда имом-хатиблар томонидан қуръон тиловат қилиниб, юртимизга яратгандан тинчлик, файзи барака сўраб дуо қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс