Аҳолининг муаммоларини жойига бориб ўрганишда сайёр қабулларнинг ташкил этилиши муҳим аҳамият касб этмоқда. Термиз тумани ҳокими Шуҳрат Назаров 1-Сектор ҳудудидаги аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида “Қаҳрамон” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабул давомида 15 нафар фуқароларнинг ўндан ортиқ мурожаати тингланди. Мурожаатлар мазмуни асосан, йўл таъмири, тоза ичимлик суви ҳамда ишга жойлашиши масалаларида бўлди. Мурожаатларнинг асосий қисми ижобий ҳал этилди. 3 та мурожаатга тушунтириш, 4 та мурожаат масъулларга йўналтирилди.
Фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг жойида ҳал этилишидан воҳадошларимиз мамнун.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024