Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туман ҳокими ижтимоий соҳа обеъктлари билан танишди

Бугун туман ҳокими Шухрат Назаров ҳафталик иш режасига асосан, тумандаги бир қанча ижтимоий соҳа обеъктларини кўздан кечирди.

Жумладан, туманнинг “Янгиҳаёт” маҳалласи ҳудудидаги Мотамсаро Она ҳайкали жойлашган ҳудудни бориб кўрди. Бу ерни ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш бўйича мутасаддиларга керакли топшириқларни берди.

Шундан сўнг, “Халқобод” маҳалласидаги 440 ўринли 2-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, бу ерда  яратилган шароитлар, таълим муассасасининг моддий техник базаси, ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, тумани ҳокими Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида таълим муассасаларида мактаб ўқувчиларини иккита хорижий тил ва касб-ҳунарга ўргатиш борасида ушбу мактабда амалга оширилган ишларнинг боришини кўздан кечирди.

Туман ҳокимининг таълим муассасалар фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс