Ҳафталик иш режасига кўра, Термиз туман ҳокими Шухрат Назаров тумандаги таълим муасассалари фаолиятини ўрганишда давом этмоқда.
Навбатадаги манзил, туманнинг “Орол” маҳалласидаги 1176 ўринга мўлжалланган 3-сонли умумтаълим мактабида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Мазкур таълим муассасасида вилоят ҳокими ташаббуси билан таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Қурилиш ишлари учун 7 млрд сўм маблағ йўналтирилган.
Шундан сўнг, туман ҳокими “Ат-Термизий” маҳалласидаги 420 ўринли 22-сонли умумтаълим мактабида олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида туман ҳокими Шухрат Назаров қурилиш ва таъмирлаш жараёнларини сифатли якунлаш бўйича масъулларга бир қатор таклиф ва тавсиялар бериб ўтди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024