Муборак Рамазон ойида эзгу амаллар бажарилади, хайр-саховат кўрсатилиб, ёши улуғ инсонлар, беморлар, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд кишилар ҳолидан хабар олинади.
Айниқса, Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифлари давомида илгари сурган ташаббусларига асосан марказлашган ҳолда ифторлик тадбирларининг ўтказилиши хайрли ишларнинг узвий давоми бўлмоқда.
Куни-кеча “Ҳумо” тўйхонасида ёзилган навбатдаги ифторлик тадбирига “Солиобод” ва "Келажак" маҳалласининг нуроний ва фахрий инсонлари таклиф этилди.
Ифторлик тадбири сўнггида нурнийлар юрт тинчлиги ва осойишталиги, аҳоли фаровонлигини сўраб дуога қўл очишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024