Республика ОИТСга қарши кураш марказининг кўчма мобиль клиникаси вилоятимиз ҳудудларида фолият юритмоқда
ОИВ ва ОИТС юқумли касалликлари ва вирусли гепатитнинг, айниқса ушбу инфекцияларга кўпроқ мойил бўлган аҳоли гуруҳлари, шу жумладан мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида тарқалишининг олдини олиш учун Республика ОИТСга қарши кураш марказининг кўчма мобиль клиникаси Республикамизнинг олис ва чекка ҳудудларидаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатишмоқда. Айни кунларда туманимизнинг “Халқобод” маҳалласида бўлиб, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишмоқда.
Мазкур кўчма мобиль клиника жорий йилнинг 10-15 апрел кунлари вилоятимизнинг Ангор, Жарқўрғон ҳамда Термиз туманларидаги ҳолини тиббий кўрикдан ўтказилиши кўзда тутилган.
Саломатлик тадбири давомида аҳоли орасида мавзуга доир тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ҳам амалга оширилиб, юқоридаги касаликларнинг олдини олиш учун тайёрланган буклетлар тарқатилди.