"Ташаббусли бюджет" лойиҳасида ғолибликни қўлга киритиб, таъмирлаш ишлари олиб борилган Термиз тумани Ахборот-кутубхона марказининг замонавий кўриниш касб этган биноси фойдаланишга топширилди. Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, туман сектор раҳбарлари, нуронийлар ҳамда ёш китобхонлар иштирок этишди.
Очилиш маросимида сўз олганлар кейинги йиларда юртимизда китобхонликка, кутубхоналар тизимига қаратилаётган эътибор сабаб мавжуд эски кутубхона биноларининг аксарияти таъмирдан чиқарилди, жойларда замонавий, шинам янги кутубхоналар барпо этилаётгани таъкидлаб ўтилди.
Маълумот учун, Термиз туман Aхборот-кутубхона марказининг умумий китоб фонди 20 760 тани ташкил этади, икки ярим минга яқин аъзо бўлган мазкур кутубхона, ёш китобхонларнинг севимли маскани саналади. Шунингдек, марказда имконияти чекланганлар, нуронийлар ва фахрийларга якка тартибда кутубхона хизмати кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, ҳар чоракда тумандаги ташкилот ва маҳаллаларда кўчма кутубхоналар ташкил этилади.
Шунингдек, замонавий бинода фаолиятини бошлаган туман Ахборот-кутубхона марказига китоблар хариди учун туман маҳаллий бюджетидан 35 млн сўм маблағ ажратилиб, китоб фонди янги адабиётлар билан бойитилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024