Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида "Янги Ўзбекистон" массивига тамал тоши қўйилди

Термиз туманидаги Янгиобод маҳалласида 55,5 гектар майдонда қад ростлайдиган "Янги Ўзбекистон" массиви қурилишига старт берилди.

Мазкур ҳудуднинг 28,5 гектарида “Янги Ўзбекистон” массиви, 27 гектарида “Янги Ўзбекистон” боғини ўз ичига олган йирик лойиҳа амалга оширилади. Замонавий лойиҳа қурилиши бошланишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек  Қосимов иштирок этиб, дастлабки тамал тошини қўйди.  

Янги массивда 6 минг 280 хонадонга мўлжалланган 74 та кўп қаватли турар-жой барпо этилади. 2 минг 640 ўринли иккита мактаб, 420 ўринли иккита мактабгача таълим муассасаси, 200 қатновга мўлжалланган оилавий поликлиника, маҳалла маркази қурилади. Барча замонавий шароитларга эга бўладиган массивнинг биринчи босқичида 1 минг 980 оилага мўлжалланган 18 та кўп қаватли уй қурилиб,фойдаланишга топширилади. 

Айни пайтда вилоятнинг Ангор, Сариосиё, Бойсун ва Жарқўрғон туманларида бунёд этилаётган "Янги Ўзбекистон" массивларида иккинчи босқич қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс