Хайр-саховот ойи муносабати билан туманимиз маҳаллалари кесимида ифторлик тадбири ўтказилмоқда.
Ифторлик тадбирида кўпдан бери кўришмаган қадрдонлар учрашиб, дилдан суҳбат қуришиб, бугунги дорул-омон кунларга етказганга шукроналар айтишмоқда.
Шунингдек, ифторлик тадбири давомида имом-хатиблар Рамазон ойининг фазилатлари, мўмин-мусулмонларнинг бу ойда бажариши лозим бўлган амалларга тўхталиб ўтишди. Якунда нуронийлар юртимизга яратгандан тинчлик, файзи барака сўраб дуо қилишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024