7 апрель — “Халқаро саломатлик” куни муносабати билан республикамиз бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Саломатлик сайллари” ойлиги доирасидаги тадбирлар Термиз туманиида ҳам давом этмоқда.
Акция доирасида тумандаги “Марварид” дам олиш масканида йигирмадан ортиқ мутахассисликлар бўйича республика ва вилоят ихтисослаштирилган тиббий марказларининг малакали шифокорлари томонидан 900 га яқин туман фуқаролари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тадбирда тумандаги мавжуд оилавий поликлиникаларда рўйхатда турган беморлар, ёши улуғ кексалар, ёш болали оналар, уларнинг фарзандлари чуқурлаштирилган кўрикларга жалб қилинди. Уларга малакали мутахассислар томонидан ташхислар қўйилиб, тегишли тавсиялар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024