Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сурхондарёда ўрик экспорти бошланди

Сурхон воҳасининг ўзига хос иқлими ва табиати сабаб юртимизда биринчилардан бўлиб, эрта баҳордан мева-сабзавот маҳсулотлари пишиб етилади. Бир неча кун аввал Термиз туманида гилос пишиб етилгани ҳақида хабар (https://t.me/termiztumanhokimligi/14462) берган эдик. Бугунги кунда туманда ўрик ҳам пишиб етилиб, боғлардан ҳосил йиғиштириш мавсуми бошлаб юборилди.

Ҳозирги кунда маҳаллий ва хорижий қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда аҳоли боғларида пишиб етилган ўрик чет давлатларга экспорти бошланди. Жумладан, туманнинг “Халқобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “SPN Humoagro” МЧЖнинг 58 гектарга экилган Туркия, Италия ва Греция каби давлатлардан келтирилган “Преция”, “Рубиста”, “Моякот” каби ўрикнинг 18 турдаги эртапишар, ҳосилдор навлари пишиб етилди.

Пишиб етилган ўрик ҳосили кунлик териб олиниб, ҳар куни 10 тоннадан ортиқ маҳсулот Россия Федерациясига экспорт қилинмоқда ҳамда маҳаллий аҳоли истеъмоли учун республикамиз бўйлаб ички бозорларга чиқарилмоқда.

“SPN Humoagro” МЧЖ томонидан Термиз туманида 30 гектар майдонда шафтоли, 58 гектарда ўрикнинг ҳосилдор навлари экилган бўлиб, бу йилги мавсум давомида ўрикнинг ўзидан 300 тонна атрофида ҳосил олиш ва чет давлатларга 300-350 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, МЧЖ томонидан 30 та доимий, 300 тагача мавсумий иш ўринлари яратилган.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс