Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Муқобил энергетика — инновацион ривожланишнинг муҳим омили

Бугунги кунда юртимизда энергия тежамкорлигини ошириш қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини ўрнатиш ишлари кўлами кенгаймоқда. Ушбу энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ер ости бойликлари заҳираларини тежаш баробарида экологияга чиқарилаётган зарарли газларнинг миқдорини камайтириш имконини беради.

Мазкур қулайлик ва имтиёзларни тушунтириш мақсадида туман ҳокимлигида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этган тадбирда туман ҳокими Шухрат Назаров ҳамда “Қишлоққурилишбанк” ходимлари иштирок этиб, бу борада тушунтириш ишларини олиб боришди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар мавзуга доир саволларга мутасаддилардан жавоблар олишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 48 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс