Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб аниқланди

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг туман (шаҳар) босқичи ўтказилмоқда.

Танловнинг Термиз туман босқичи 1-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда тумандаги 14 та умумтаълим мактабларининг 7-8-9 синфларидан саралаб олинган 5 нафардан жами 70 нафар ўқувчилар ўз иқтидорларини синовдан ўтказишди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни 12-сонли ИДУМ ўқувчилари, 2-ўрин 10-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 3-ўрин 5-сонли умумтаълим мактабининг билимдон ўқувчиларига насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, туман (шаҳар) босқичида умумий натижаларга кўра энг юқори балл тўплаган таълим муассасалари танловнинг  кейинги босқич (вилоят босқичи)га йўлланмани қўлга киритишади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 69 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс