Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказилди

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Термиз тумани ҳокими маҳалладаги ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида ёшлар билан ишлаш тизимини туманда намунали тарзда ташкил этиш ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий реабилитация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Бу борадаги ишларни амалга ошириш учун масъул этиб, сектор раҳбарлари ва ташкилотлар бириктирилди.

Шунингдек, ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини тумандаги ҳар бир маҳаллада намунали тарзда ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс