Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида ДХХ кубогига старт берилди

Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, юртимизнинг ҳар бир гўшасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаси ўтказилиши белгиланган. Бугун Термиз тумани марказидаги “Марварид” дам олиш масканида ДХХ кубоги мусобақасининг туман босқичи очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Сектор раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Термиз тумани бўлинмаси бошлиғи, алоқадор мутасаддилар ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, шунингдек, туманнинг 30 та маҳалласидан ташриф буюрган ёшлар футбол жамоалари иштирок этишди.

Тадбир очилишида сўзга чиққан туман ҳокими ва Давлат хавфсизлик хизмати Термиз тумани бўлинмаси бошлиғи туман ёшларига старт берилаётган футбол мусобақаларида омад тилади.

Маълумот учун, эртадан бошлаб 4 та сектордаги маҳаллалар ўртасида футбол мусобақалари бошланади ва сектор ғолиблигини қўлга киритган жамоалар туман биринчилиги учун кураш олиб борадилар.

Туманимизнинг барча ёшларини катта спорт фестивали, футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаси туман босқичида иштирок этишга чоралаб қоламиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс