Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани Рамазон ҳайити катта шоду хуррамлик билан бошланди

Муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни Термиз туманида ҳам зўр шоду хуррамлик ва шукроналик кайфиятида бошланди. Эрта тонгда “Варроқ Термизий” жоме масжидида ҳайит намози ўқилди. Унда 1,5 мингдаг зиёд намозхон саодатли кун ибодатини адо этди.

Ҳайит намози маърузасида маънавий қадриятларимиз юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, бугунги фаровон ҳаётимиз мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Инсонларга меҳр кўрсатиш, уларнинг ўй-ташвишларини ўрганиб, яхшилик қилиш савоби ҳақида айтилди.

Юртдошларимиз шу кунларга етказганига шукрона айтиб, элимизга тинчлик-хотиржамлик, омонлик, қут-барака тилаб дуога қўл очишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс