Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Қабристонларни ободонлаштириш ўтганлар хотирасига ҳурмат белгисидир

Вилоят ҳокимининг топшириғи билан қабристон ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш, тозалаш, тартибга келтириш, атрофларини ўраш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Термиз туманидаги мавжуд қабристон ва зиёратгоҳларда ҳам бу каби ишлар тизимли давом этмоқда. Бугун туман ҳокими Шухрат Назаров бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишиш ва қилиниши лозим бўлган вазифаларни белгилаб бериш мақсадида қабристонлар ҳолати билан танишди.

Жойларда диний соҳа вакиллари ва фуқаролар билан учрашилиб, қабристонларни тозалаш ва ободонлаштириш учун барча масъул эканлиги, ҳашарлар ташкил этиб, ушбу ишларни амалга ошириш лозимлиги тушунтирилди.

Масъулларга бу борадаги ишларни тизимлаштириш, ободонлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс