Туманнинг “М.Эштемиров” маҳалласида ташкил этилган сайёр қабулда тумани ҳоким Шухрат Назаров ва сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари маҳалла аҳолисининг муаммо ва мурожаатларини тинглади.
Сайёр қабул давомида 15 нафар фуқароларнинг йигирмага яқин мурожаатлари эшитилди. Улардан олтитасига ўз жойида ечим топилган бўлса, тўртта мурожаатга тушунтириш берилди, ўнга яқин мурожаатлар ижрога йўналтирилди.
Маҳалла аҳолиси мурожаатларининг асосий қисми сайёр қабулнинг ўзида ижобий ҳал этилганидан аҳоли жуда ҳам мамнун бўлди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024