Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижроси Термиз туманида таъминланмоқда.
Хусусан, бугун туман ҳокими, 1-Сектор раҳбари Шухрат Назаров “Қаҳрамон” маҳалласи биносида ёшлар билан учрашув ўтказиб, уларнинг муаммо, мурожаат ва ташаббусларини тинглади. Ҳар бир ёш билан ўтказилган суҳбат давомида кўтарилган масалаларни, сўралган амалий ёрдамларни бериш бўйича масъулларга вазифалар юкланди.
Ёшларнинг қатор мурожаатлари, жумладан, ўзини ўзи банд қилиш учун жиҳоз ва асбоб-ускуналар ажратиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш учун кўмак кўрсатиш, ўқиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари шу ернинг ўзи ҳал этилди.
Бу каби учрашувлар доимий ўтказилиши, ёшлар билан янгича тизимда, манзилли ишлаш йўлга қўйилиши маълум қилинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024