Вилоят ҳокимининг Термиз тумани "Нурли диёр" маҳалласига ташрифи чоғида ички йўлларни тошлаш, таъмирлаш юзасидан вазифалар белгилаб берилган эди. Топшириққа асосан маҳалланинг тупроқ йўлларини тошлаш ишлари бошлаб юборилди.
Жараёнларнинг сифатли амалга оширилишини туман ҳокими Шухрат Назаров шахсан назорат қилиб, аҳолини кўп йиллардан бери қийнаб келаётган муаммонинг ҳал этилишини ўз назоратига олди.
Шунингдек, туман ҳокими маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги муаммоларни маҳалла масъуллари билан ўрганиб, мутасаддиларга тегишли вазифаларни белгилаб берди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024