Ушбу хизмат тури бўйича жисмоний шахсларга наркология бўйича диспансерда ҳисобда туриши ёки турмаслиги ҳақида маълумотнома бериш тартибини белгилайди.
Қайси қонунларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади?
Маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги ҳамда “Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Фуқароларнинг наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти талабларига риоя қилган ҳолда тақдим етилади.
Давлат хизматини кўрсатиш тартиби:
Aриза берувчи маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат етади, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёки давреестр.уз веб-сайти орқали давлат хизматидан електрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Aриза берувчи ўзи келиб мурожаат етган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЙИДХП ёки давреестр.уз веб-сайти орқали мурожаат етган тақдирда еса сўровномани електрон шаклда мустақил тўлдиради.
Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.
Ушбу хизматга тўлов қилинадими?
Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад етиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад етиш қатъиян тақиқланади.
Aриза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига ега.
Aриза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Aриза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат етганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг сўровнома реал вақт режимида Ваколатли органга електрон шаклда юборилади.
Ваколатли орган сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида ҚР-код (штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёхуд ариза берувчига ЙИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали юборади.
Маълумотнома қанча вақтда шаклланади?
Давлат хизматлари марказлари маълумотнома тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг електрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга маълумотномани електрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.
Наркология бўйича диспансерда ҳисобда туриши ёки турмаслиги ҳақида маълумотнома беришда давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Мазкур талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Гулнора Панжиева
Термиз туман Aдлия бўлими давлат хизматлари маркази бош мутахассиси
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024