Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш - давлатнинг олий мақсади

Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати” ўқув машғулотининг жорий ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотларини туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан туман ҳокимлиги аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари онлайн кузатиб боришди.

Бугунги ўқув машғулотида спикерлар томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш - давлатнинг олий мақсади, Янгиланаётган Конституцияда давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимига оид энг муҳим масалалар мавзуларида ҳамда “Мутолаа вақти” рукни, шунингдек, Ўзбекистон ва хорижда рўй бераётган муҳим жараёнлар ҳақида ахборотлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс