Давлатимиз раҳбарининг 2021-йил 5-ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “wоrkоut” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Термиз туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугун тумандаги ташаббускор ёшлар, аҳолиси вакиллари ва фахрийлар иштирокида “Барча рекордлар бизники” шиори остида 5 минг қадамдан 10 минг қадам скандинавча юриш марофони ўтказилди.
Туманнинг “Янгиҳаёт” маҳалласи “Ат-Термизий” кўчасидан старт олган марофонда иштирокчилар 10 минг қадамга скандинавча юришда финиш чизиғига етиб келишди.
Мазкур спорт тадбирида тумандаги ташкилот ва корхона ходимлари ҳамда кенг аҳоли вакиллари фаол иштирок этишди
Шунингдек, иштирокчилар тумандаги 12-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадионида эрталабки бадантарбия машқларини ҳам бажаришди.
Аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва саломатликлари тиклаш мақсадида бу каби спорт машғулотларининг мунтазам ўтказилиши муҳим аҳамият касб этади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024