Аҳоли мурожаатларини тинглаш, масъуллар иштирокида кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш мақсадида туман ҳокими Шухрат Назаров навбатдаги қабулини ўтказди.
Қабулда 30 нафар фуқаронинг уй-жой олиш, эгалик ҳуқуқи, даволаниш, ўқиш учун моддий ёрдам ажратиш, газ, сув ва электр энергияси таъминоти каби қатор масалалардаги мурожаатлар тингланди. Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, ўнга яқини шу ернинг ўзида жойида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатларга масъулларга томонидан тушунтириш берилди.
Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун масъулларга йўналтирилди. Ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024