Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг медиа-режасига асосан бугун туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев иштирокида Мактабгача таълим: Қамров, сифат ва таълим-тарбия борасида олиб борилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда ижтимоий тармоқ фаоллари, ОАВ вакиллари ҳамда соҳа ходимлари иштирок этишди. Матбуот анжумани аввалида соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, янги ташкил этилган Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг фаолиятини самарали йўлга қўйиш, болаларнинг боғчага қамров даражаси, уни ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.
Янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали ҳозирги 87 фоиздан 92 фоизга етказиш, босқичма-босқич ошириб бориш прогноз режалари тўғрисида ахборот берилди.
Якунда спикер томонидан матбуот анжумани иштирокчиларининг саволларига батафсил жавоб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024