Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз тумани “Нурли диёр” маҳалласига ташрифи чоғида ички йўлларни таъмирлаш юзасидан мутасаддиларга вазифаларни белгилаб берган эди.
Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида маҳалланинг икки кўчасидаги 2 км дан ортиқ ички йўллари тўлиқ асфальтланди. Тупроқ ва тош кўчалар текис ва равон йўлларга айланди.
Шунингдек, маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, қолган кўчалардаги йўлларни таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, ишлар босқичма-босқич олиб борилади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024