Ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини ўрганиш ишлари Термиз туманида давом эттирилди. Вилоят раҳбари тумандаги “Сурхон қоғозни қайта ишлаш” МЧЖ томонидан ташкил этилган қоғозни қайта ишлаш корхонаси фаолияти ва имкониятлари билан танишди.
Фаолиятини 2017 йилда бошлаган корхона йилига 2,5 минг тонна иккиламчи қоғоздан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Вилоят ҳокими тадбиркорга лойиҳа қиймати 1,0 млн долларни ташкил этадиган корхона имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кўпайтириш, иш ўринлари сонини ошириш бўйича тавсияларини берди.
Мутасаддиларга корхонани тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш вазифаси топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024