Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида инвестиция дастури ижроси муҳокама қилинди

Янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда инвестиция лойиҳаларининг алоҳида ўрни бор. Бу борада ҳар йили ҳудуднинг имкониятлари ва инвестицион салоҳиятини инобатга олган ҳолда тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар ташаббуслари асосида ҳудудий инвестиция дастури ишлаб чиқилади.

Бугун Термиз тумани ҳокимлигида Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Олим Эсанов ва туман ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Отабек Мавлянов раҳбарлигида туманда инвестиция дастурининг ижроси тижорат банклари масъуллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида муҳокама қилинди.

Ҳар бир лойиҳанинг кредит маблағлари ажратилиши билан боғлиқ муаммолари тижорат банки ва лойиҳа ташаббускори иштирокида муҳокама қилинди. Муаммоларни бартараф этиш, лойиҳаларни белгиланган муддатда ишга тушириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 33 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс