Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Яшил боғлар” кўнгил очар ва дам олиш масканлари лойиҳаларининг тақдимотлари бўлиб ўтмоқда

Юртимизда экологик муҳитни яхшилаш, атрофда кўтарилаётган қум ва чанг зарраларининг салбий оқибатларини камайтириш, яшил майдонларни кенгайтириш борасида Термиз туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, дарахт ва бута кўчатларини экиш, парваришлаш, аҳолининг сайр қилиш ҳамда маданий хордиқ чиқариши учун яшил майдонлар, дам олиш масканлари барпо этиш  мақсадида бир нечта лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда. Туманнинг “Янгиҳаёт” маҳалласида жойлашган Бошдарак кўчасидаги 2,0 га ер майдонидаги “Яшил боғлар”  лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Лойиҳа ташаббускорлари туман ҳудудида барча ёшдаги аҳоли вакиллари учун хизмат қиладиган кўнгил очар масканларни бунёд этишни мақсад қилишган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс