Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Вилоят ҳокими Термиз туманидаги кўмир омбори фаолиятини кўздан кечирди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманидаги кўмир омборида бўлиб, жорий йилда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжи учун зарур бўлган кўмир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишди.

Истеъмолчилар учун 2023-2024 йил куз-қиш мавсумида жами 215,3 минг тонна кўмир талаб этилиб, шундан 149,5 минг тонна маҳаллий ва 65,8 минг тонна импорт кўмир маҳсулотлари ҳисобига эҳтиёж қопланиши режалаштирилган. Ҳозирда эса, омборга 54 вагонда 3700 тонна кўмир ташиб келтирилди.

Вилоят раҳбари аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ҳамда тадбиркорлик субъектларини кўмир билан барқарор таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар билан танишди.

Масъулларга жорий йилда вилоятда кўмир захирасини яратиш бўйича белгилаб берилган режани сентябрь ойи якунига қадар жамғариш, бунда, кўмирнинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш ҳамда ижтимоий соҳа объектларига ҳозирдан кўмир етказиш ишларини бошлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, соҳада кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимларга вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 66 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс