Маълумки, кейинги йилларда юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, аҳолининг барча қатламлари учун мунтазам равишда малакали мутахассислар иштирокида тиббий кўрик ташкил этиб келинмоқда.
Бугун туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тумандаги оғир (қизил) тоифадаги 14-30 ёшгача бўлга аҳоли вакилларини вилоят даволаш муассасаларининг малакали мутахасислари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Унда ёшлар лор, тери-таносил, стоматолог, гинеколог ва терапевт каби тор мутахассислари, лаборатор ҳамда рентген текширувлардан ўтишди.
Шунингдек, беморларга тиббиёт бирлашмаси томонидан текширув натижасида аниқланган касаликларни даволаш учун зарур дори-дармонларни ҳам беришди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024