Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Хотира абадий, қадр муқаддас!

Эл-юртининг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғида бўлган. Шу боис юртимизда ҳар йили иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган юртдошларимиз хотираси доим ёдга олинади.

9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда фашизм устидан қозонилган улуғ ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Термиз тумани марказидаги “Мотамсаро она”  ҳайкали хиёбонида ҳам байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, тумандаги корхона ва ташкилотлар, ёшлар ва кенг жамаотчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир сўз олган туман ҳокими Шухрат Назаров юртимиз тинчлиги, ободлиги йўлида мардонавор жанг қилган аждодларимиз хотирасини ёд этиш, уларга муносиб авлод бўлиш, эл-юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилиш лозимлигини таъкидлади.  

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 24 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс