Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Хотира абадий, қадр эса муқаддасдир!

Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Бу кунда ўтганлар хотирланиб, уларнинг ҳаққига қуръон тиловат қилинади. Нуронийлар, кекса авлод вакиллари, уйда ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг кўнглини кўтариш, қадрлаш каби тадбирлар ўтказилади.

Термиз туманида ўтказилган ана шундай тадбирларда, вилоят ҳокимининг ўринбосари Зулхумор Хидирова ва туман ҳокимининг ўринбосари Маърифат Расулова нуроний кекса, юз билан юзлашган онахонлар ҳолидан хабар олиш мақсадида уларнинг яшаш хонадонларида бўлишди.

Онахонларнинг кўнгилини кўтариш мақсадида совғалар берилиб, суҳбатлар қилинди. Бой ҳаётий тажрибага эга нуронийларимизнинг дуолари олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс