Термиз тумани “Солиобод” маҳалласи далаларида шираси тилни ёрадиган қовунлар пишиб етилди. Ҳозирги кунда пишиб етилган қовунлар аҳоли истеъмоли учун маҳаллий бозорларга ҳамда экспорт учун хорижий давлатларга чиқарилмоқда.
Қовун етиштиришда бир неча йиллик тажрибага эга Ёқуб Жўраев полиз ва сабзавот маҳсулотларинининг эртапишар навларини етиштириш билан шўғилланиб келмоқда. Эрта баҳордан қовуннинг “Дакара” навини ерга қадаган тадбиркор май ойи бошида илк маҳсулотларини бозорга чиқарган эди.
Шунингдек, Ёқуб Жўраев айни кунларда халқимиз дастурхонига ҳандалак ва тарвуз маҳсулотларини ҳам етказиб бериш арафасида.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025