Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топишда сайёр қабулларнинг аҳамияти катта. Туман ҳокими Шухрат Назаров, сектор раҳбарлари ҳамда туман Халқ қабулхонаси иштирокида “Қўнғирот” маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда 30 га яқин фуқароларнинг электр энергия, газ, ичимлик суви таъминоти, йўл таъмири ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан 22 та мурожаати тингланди.
Фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларнинг 8 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 14 та мурожаат масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025