Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Обод ва хавфсиз маҳалла” маҳалла тизимида ишлашнинг янгича ёндошувига бағишланган ўқув машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг жорий йил 18-апрелдаги топшириғига асосан, "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида Сурхондарё вилоятидаги “маҳалла бешлиги” вакиллари учун ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда. 

Бугун Термиз тумани ҳокимлиги мажлислар залида Республика идоралараро ўқитиш гуруҳи томонидан туман маҳаллаларида фаолият юритаётган маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоллари учун ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулотида “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳитни яратиш ва криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом ҳамда қўшма қарор юзасидан бир қатор тавсия ва тушунчалар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс