Термиз тумани Маданият бўлимида 15 май - Халқаро оила куни муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Дастлаб, “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови маҳалла ва секторлар кесимида ўтказилиб, унга кўра 1-сектор “Намуна” маҳалласидан Исматовлар оиласи, 2-сектор “Қорахон” маҳалласидан Абдуллаевлар, 3-сектор “Гулбаҳор” маҳалласидан Ҳазратқуловлар, 4-сектор “Сабзипоя” маҳалласидан Қосимовлар оилалари ғолиб бўлишиб, туман босқичида иштирок этишди.
Иштирокчилар 3 та шарт асосида ўзаро беллашиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Қизғин курашлар остида ўтган кўрик-танловнинг туман босқичида “Қорахон” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Орзумурод Абдуллаевлар оиласи ғолиб деб топилиб, вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024