Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида бўлиб, қабристон ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини ўрганди. Хусусан, тумандаги “Муродуллохон” қабристонида олиб борилётган ишлар кўздан кечирилди.
Қабристон ҳудудини ободонлаштириш, тозалаш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш борасида ижобий ишлар амалга оширилган. Қабрлар тартиб билан жойлаштирилиб, усти сувоқланган.
Вилоят раҳбари бу каби тадбирларни тизимли ва доимий олиб бориш, қабрларни тартиб билан жойлаштириш, ҳудудни ободонлаштириш, йўлаклар ва қабристон атрофида турли дарахт ва гул кўчатлари экиш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Белгилаб берилган вазифаларни барча қабристон ва зиёртгоҳларда амалга ошириш топширилди.
Ташриф якунида ўтганлар ҳаққига қуръон тиловат қилинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024