Термиз тумани ҳокимининг ҳафталик иш режасига мувофиқ бугун туман ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда 18 нафар фуқароларнинг газ, сув ва электр энергияси таъминоти, даволаниш, ўқиш учун моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш каби қатор масалалардаги мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан йўлланган ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Айрим мурожаатларга мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун масъулларга йўналтирилди. Мазкур мурожаатлар ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024