Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида ички йўлларни таъмирлаш бўйича махсус-тактик ўқув машқига старт берилди

Термиз тумани ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Шухрат Назаровнинг тегишли буйруғи билан туманининг оғир ҳудудларидаги маҳаллалар ички йўлларини таъмирлаш бўйича ҳудудий ФВДқТ хизматлари ҳамкорлигидаги махсус-тактик ўқув машқи ўтказилмоқда.

Бугун старт берилган махсус-тактик ўқув машқи аввалида тумандаги қатор мутасадди корхона ва ташкилотлари механизация йиғма командасининг махсус муҳандислик техникалари ва шахсий таркибининг ўқув машқида тайёргарлик ҳолати бўйича саф кўриги кўздан кечирилиб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг тумандаги оғир ҳудуд тоифасига киритилган "Истиқлол" ва "Орол" маҳаллаларининг ички тупроқ йўлларини тошлаш, таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш бошлаб юборилди.

Ушбу ҳудудлардаги таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 62 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс