Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Томорқадан самарали фойдаланиш тажрибалари оммалашмоқда

Деҳқончиликнинг сир-асрорларини пухта ўзлаштирган юртдошларимизнинг  тажрибасини оммалаштириш мақсадида туман Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари тумандаги маҳаллаларда бўлишиб, ўқув семинарлари ташкил этишмоқда.

Навбатдаги ўқув-семинарлари туманнинг “Орол” маҳалласидан Муҳаммадқул Пирназаров, “Халқобод” маҳалласидан Шарофиддин Қаюмов ҳамда “Бунёдкор” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Зилола Норбоевалар хонадонида бўлиб, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишишди.

Мазкур хонадонлар томорқасида иссиқхоналар ташкил этиб, йилига икки-уч мартадан ҳосил олишмоқда. Бу билан ўз оиласи даромадини ошириш билан бирга, аҳолининг озиқ-овқат хафсизлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиб келишмоқда.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс