Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорга кўра, мамлакатимизда фаолият юритаётган давлат ижтимоий соҳа объектларини 2023-2026 йилларда кўмир ёқилғисига ўтказиш орқали куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда муассасаларнинг иссиқлик тизимини таъмирлаш ва белгиланган меъёрларда ишлашини назорат қилиш давлат-хусусий шериклик асосида яъни хусусий сектор иштирокида амалга оширилмоқда.
Термиз туманида ҳам бу борадаги дастлабки лойиҳа туманнинг “Янгиҳаёт” маҳалласи ҳудудида жойлашган 280 ўринли 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида амалга оширилмоқда.
Мазкур таълим муассасасида “Жарқўрғон ишчи таъминоти” МЧЖ томонидан жами 220 млн сўмлик лойиҳа ишлари бошлаб юборилган бўлиб, лойиҳа доирасида бинони иситишга мўлжаланган қозонхона ҳамда қуёш панелларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024