Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Термиз туманидаги 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида (ИДУМ) ўқувчилар жорий йил 17 март куни мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги тўғрисида материал эълон қилинди.

Мазкур материалда келтирилган ҳолатлар бугуннинг ўзида туман ҳокимлиги, Болалар ҳуқуқлари бўйича комиссия ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими вакиллари иштирокидаги ишчи гуруҳ томонидан 16-сонли ИДУМнинг ўзида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида жорий йил 17 март куни айрим юқори синф ўқувчилари дарс машғулотларидан кейин, 18 март кунига режалаштирилган “Наврўз” умумхалқ байрами сайли ўтказилиши белгиланган мактаб спорт майдонида ўзларига бириктирилган (сайлда миллий таомлар кўргазмаси учун дастурхон ёзишга ажратилган) ҳудуддаги тошларни тозалаш ва деворга гилам тутиш каби ишларни синф раҳбарлари ва мактаб маъмурияти хабарисиз ўзбошимчалик билан бажаришган. Бу вақтда юқори синфларнинг синф раҳбарлари дарс машғулотларида бўлганлиги сабабли ўқувчилар назоратсиз қолдирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан мактаб маъмурияти ва синф раҳбарлари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган ва ўқувчиларни назоратсиз қолдирганлиги учун синф раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш бўйича қарор қабул қилинган.

Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганиш давомида ушбу ҳолатда ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинмаганлиги, синф раҳбарларининг эътиборсизлиги сабабли ўқувчилар дарс машғулотларидан кейин (!) назоратсиз қолдирилганлиги натижасида ушбу ҳолат юзага келганлиги аниқланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс